UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  4 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1

Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди Янгиликлар

Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди

Барча айбловлар Мэйсондан олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Мэйсон Гринвуд ўзининг қиз дўсти Харриет Робсоннинг айбловларидан сўнг қамоққа олинганди. Жабрланувчи қиз Гринвудга зўрлаш ва унинг жонига тажоввуз қилиш айбини қўйганди ва ушбу ҳолатга алоқадор суратлар ва аудиоёзувларни интернетга чиқарганди.  Шундан сўнг "Юнайтед" Гринвудни жамоа машғулотлари ва ўйинлардан четлатганди. 2022 йилнинг 2 февраль куни футболчи гаров эвазига озодликка чиқарилганди. Октябрь ойида эса жабрланувчи қиз билан алоқа қилгани учун яна қамоққа қайтарилганди. 

Бугун эса Катта Манчестер полицияси Гринвудга қўйилган айбловларни олиб ташлади. 

"2022 йилнинг январь ойида очилган жиноят иши тўхтатилади. Ушбу воқеани ОАВ кенг ёритганлиги сабабли, биз ушбу маълумотни эълон қилишни маъқул топдик", -дейилади полиция баёнотида. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика