UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  3 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Металлурглар байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар! Янгиликлар

Металлурглар байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Бугун мамлакатимизда металлурглар куни кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан барча юртдошларимизни “Металлург” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ҳамда клуб ходимлари номидан самимий табриклаймиз! Саноатнинг энг илғор қисми - металлургияга алоқадор барча инсонларга касб байрами муборак бўлсин!

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни саноат ҳамда унинг тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди. Иқтисодиётнинг ушбу етакча тармоғи шабҳасиз мустақил Ватанимиз истиқболини белгилашда муҳим омил саналади. Замонавий ишлаб чиқариш қуввати ва малакали муҳандис ҳамда ишчи-мутахассисларга эга, айни дамда техник жиҳатдан янгиланиб, модернизациялаш ва локализациялаш йўлида самарали натижаларга эришиб келаётган “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти юртимиз равнақи ва салоҳиятида ўзига хос ўринга эга йирик саноат корхоналаридан бири саналади. Минглаб меҳнаткашларни ўзида бирлаштирган комбинат жамоаси ишлаб чиқариш режа-топшириқларини бажариш, унинг эртанги ёрқин келажаги учун камарбаста бўлиб келаётган металлурглари, ишчи-ходимлари, турли йўналиш, соҳаси вакиллари меҳнати ҳар қандай эҳтиромга сазовор.

Муҳтарам металлурглар, сизларни яна бир бор касб байрамларингиз билан табриклаймиз. Барчангизнинг хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, қут-барака ва осойишталик тилаймиз! Байрам муборак бўлсин!

 
Металлурглар куни “Металлург” стадионида нишонланади

Бугун Бекобод шаҳри кўрки – “Металлург” марказий стадиони байрам тараддудида. Шаҳар аҳолисининг кўпчилик қисми касб байрамларини айнан шу даргоҳда нишонлашади. Соат 18:00 дан эътиборан байрам тантаналари мазкур касб эгаларини, уларнинг оила аъзолари ҳамда Бекобод аҳлини стадионга чорлайди. Байрам дастурида мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари, эстрадамиз юлдузлари, сўз усталари иштирок этиши кутиляпти.

Байрам тадоригини бир ҳафта муқаддам бошлаган “Металлург” стадиони бугун ўзгача чирой касб этган. Қисқа фурсат ичида стадион ҳудуди ободонлаштирилди. “Металлург” ПФК маъмурияти, стадион ишчи ходимлари томонидан стадион ҳудудига кўзни қувнатувчи анвойи гуллар экилди. Байрам дастурини тараннум этувчи баннерлар ўрнатилди. Барча трибуналарда ўриндиқлар тартибга келтирилди. Шарқий трибуна бутунлай янгиланди. ВИП ҳамда ОАВ ходимлари учун махсус ложалар сафига СИП ложаси қўшилди. Эндиликда стадион энг нуфузли, йирик тадбирларни ҳам қабул қиладиган даражада чирой касб этди.

Шарқий трибунада санъаткорларнинг чиқишлари учун махсус саҳна яратилди. Хуллас, бугун “Металлург” стадионига ташриф буюрсангиз бажарилган ишлар ва ободонлаштириш жараёнига ўзингаз гувоҳ бўласиз. Мириқиб дам оласиз, хонадонингизга кўнглингиз яйраб қайтасиз. Эслатиб ўтамиз, байрам дастуримиз соат 18:00 дан бошланади. Барча юртдошларимизни, меҳмонларимизни ва албатта “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фидойи ишчи-хизматчиларини “Металлург” стадионида кутиб қоламиз.


Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика