UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Металлург": "Навбаҳор"ни мағлуб этдик Янгиликлар

"Металлург": "Навбаҳор"ни мағлуб этдик

Январнинг сўнгги кунлари илиқ келиши назорат ўйинларининг ўтказилиши учун жуда қулай бўлди.
Кеча куннинг биринчи ярмида келишувги биноан “Металлург” жамоаси “Бунёдкор” стадионининг сунъий қопламали майдонида Тошкентда йиғин ўтказаётган “Навбаҳор” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашди. Биринчи таймда ташаббус бекободликлар томонида бўлди. Аммо ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм аввалида эса устунликни наманганликлар ўз томонларига оғдириб олишди. Бироқ учрашув тугашига ўн дақиқача қолганда “Металлург” ғалаба тўпини киритди. Шаҳзодбек Нурматов жарима майдончасига ёриб кираётганда уни Ботир Тўрабоев қоидага хилоф равишда тўхтатиб қолди. Пенальтини Дилмурод Каримов аниқ амалга оширди.

Энди “Металлург” 31 январь куни “Андижон” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади.


“Металлург” – “Навбаҳор” – 1:0.
Ҳакамлар:
А.Осимов, Т.Галеев, Т.Гайнулин, Р.Бобомуродов.

“Металлург”: Маъмур Икромов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Александр Ковалев, Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов, Суннатилла Мамадалиев, Дилмурод Каримов, Шоҳназар Норбеков, Шаҳзодбек Нурматов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Суҳробжон Султонов, Саид Абдужабборов, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тўйчибоев, Миртўра Акбаров, Сардорбек Иномжонов.

“Навбаҳор”: Дониёр Усмонов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов (Мақсуд Ҳайитов), Тимур Яфаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев, Собир Ҳамидов, Илҳом Бойдедев, Азизбек Ғуломхўжаев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Камрон Кападзе, Шавкат Насибуллаев, Акбаршо Рашидханов, Аъзам Алиев, Элёр Жаҳонов, Ботир Тўрабоев, Камолиддин Тожибоев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика