UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  0 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  6 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6

Мессидан хафа бўлдим Янгиликлар

Мессидан хафа бўлдим

Теглар :  Лионель Месси
Биз ухлаб ётган пайтда Лионель Месси Америка Кубоги финалида мағлуб бўлиб, Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида эълон қилди.

"Якуний қарорни қабул қилдим. Терма жамоа билан соврин ютишга бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо бу яна қўлимиздан келмади. Мен жуда муҳим пенальтини амалга ошира олмадим. Кийиниш хонасида терма жамоадаги фаолиятимга якун ясашга қарор қилдим. Тўртта финалда мағлуб бўлдим. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик... аммо кўрганингиз содир бўлди. Кетаман, бу ҳамма учун яхши. Финалдаги мағлубият бизни қониқтирмайди. Аргентина билан чемпион бўлишни жуда истаган эдим, аммо ўхшамади".


Туйғулар? Алам? Жазава? Кучсизлик? Мессининг қарорига ўзингиз истаганча баҳо беринг, аммо хулоса шундай:

Лионель Месси - Агуэро, Игуаин, Маскерано ва бошқа юлдузлар билан ўйнайди, йирик турнирлар финалига чиқади, ҳеч нарса юта олмагани учун терма жамоадаги фаолиятини 29 ёшда якунлайди.

Криштиану Роналду ўйнайдиган терма жамоада ундан бошқа юлдуз йўқ (майли Пепени ҳисобга оламиз), турнирларга жароҳат билан келади, клубдаги фаолияти билан таваккал қилади, жамоасини плей-оффга олиб чиқади, Португалия учун барчасини бажаради, аммо ҳеч қандай соврин қўлга кирита олмаслигини яхши билади.


Ҳа, Месси - даҳо, футбол тарихидаги энг яхши футболчи, аммо 29 ёшда терма жамоадан кетиш... Буюк футболчилар эгоист бўлишини тушунамиз, аммо бу борада етакчилардан ҳисобланган Златан Ибрагимович ҳам 34 ёшида ҳеч нарсага ярамайдиган Швеция сафида тўп тепди.


Лео Марадонадан фойдалироқ ва ақллироқ бўлиши мумкин, аммо у майдонни хафа бўлган мактаб ўқувчисидек тарк этди.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика