Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади
15 дек 2025 10:44
Янгиликлар
Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади
Манбанинг хабар беришича, ушбу муҳим ўйин Ла Лиганинг 16-турида бўлиб ўтди: 13 декабрь куни 23 ёшли испаниялик "Осасуна"га қарши ўйинда майдонга тушди.
Бу ўйин Педри учун "Барселона" сафида Ла Лигадаги 150-ўйини бўлди, шу тариқа Педри ушбу натижага эришган Каталония тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Испаниялик футболчи ушбу натижага 23 ёшу 18 кунлигида эришди.
Ундан аввалги рекорд Лионель Мессига тегишли бўлган. Месси 2010 йилда "Сарагоса"га қарши баҳсда "Барселона" сафида 150-учрашувида майдонга тушган. Месси 150 та учрашувни ўтказганида 23 ёшу 121 кунлик бўлган.
Испаниялик ярим ҳимоячига Ла Лигада 150 та ўйин ўтказиш учун беш йилдан сал кўпроқ вақт керак бўлди. У "Барселона" сафида Ла Лигадаги дебютини 2020йил 27 сентябрда "Вилярреал"га қарши ўйинда ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар