Мертенс "Монако"га ўтиши мумкин
10 май 2021 13:28
Янгиликлар
Мертенс "Монако"га ўтиши мумкин
Бельгия терма жамоаси ва "Наполи" форварди Дрис Мертенс фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Унга "Монако" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Мертенсга 7,5 миллион евролик маош билан 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Дрис французларга текинга тушиши мумкин, сабаби унинг неаполликлар билан тузган шартномаси ёзда якунига етади.
Бельгиялик футболчи 2013 йилдан бери "Наполи" шарафини ҳимоя қилади. Мертенс жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар