А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди

Alisher Ostonov
16 фев 2026
Италия А Серияси 25-тур доирасидаги "Наполи" — "Рома" ўйини бўлиб ўтди.

Дониэлл Мален 7-дақиқадаёқ гол уриб, римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада Леонардо Спинаццола ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада Дониэлл Мален пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ўзгартирди, аммо неаполликларнинг бразилиялик форварди Алиссон Сантос 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

"Наполи" А Серияда 25 ўйиндан сўнг 50 очко жамғарган ҳолда учинчи, "Рома" эса 47 очко билан тўртинчи ўринни банд этган.


16 фев 2026, 00:45
Napoli — Roma
2 – 2
Тугади





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia