"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда

Alisher Ostonov
14 фев 2026
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби 29 ёшли шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминейни ортга қайтаришни мақсад қилган.

Мактоминей МЮ тарбияланувчиси бўлиб, 2017 йилдан 2024 йилгача жамоада ўйнаган. Футболчи вакилларининг таъкидлашича, футболчига Неаполда ҳамма нарса маъқул, аммо у АПЛга қайтишни истамоқда.

Мактоминей жорий мавсум "Наполи" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушди. Яримҳимоячи ҳисобида 10 та гол ва 4 та голли узатма бор.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb