Матич умумий гуруҳда шуғулланмаяпти, у МЮга ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
13 июл 2017, 17:43
"Челси" ярим ҳимоячиси Неманья Матич "Манчестер Юнайтед"га ўтиш ниятида.

Июнь охирида трансфер яқин вақт ичида амалга ошиши эълон қилинганди, аммо бу содир бўлмади.

Маълумотларга кўра, сербиялик футболчи умумий гуруҳда шуғулланаётгани йўқ, у Манчестерга кўчиб ўтмоқчи. "Челси" футболчилари Матич жамоани тарк этишига ишонишади. 28 ёшли ярим ҳимоячи хизматларига "Интер" қизиқиш билдирмоқда.

"Челси" Матични 40 млн. фунтга баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›