"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026
15 март куни "Барселона" президенти сайлови бўлиб ўтади.

Сайлов кампанияси қизғин давом этмоқда ва у номзодларни рўйхатдан ўтказиш босқичига етди — бу учун уларга имзолар тўплаш талаб қилинган. Бу вазифани муваффақиятли бажарганлар эса фақат икки киши бўлди.

"Cadena Cope" мухбири Виктор Наварронинг маълум қилишича, имзо тўплаш жараёнидан уч номзод ўтган: Марк Кирия, Виктор Фонт ва Жоан Лапорта. Бироқ Кирия етарлича имзо жамлай олмаган (2247 та ҳақиқий, 598 та ҳақиқий эмас).

Шу тариқа, курашда Фонт (4440 та ҳақиқий, 704 та ҳақиқий эмас) ва клубнинг амалдаги президенти (7226 та ҳақиқий, 944 та ҳақиқий эмас) қолди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Cadena Cope