UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  30 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  22 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2

Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин Янгиликлар

Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби захира жамоаси ҳимоячиси Ламини Фати Испания чемпионатининг навбатдаги учрашувида асосий жамоа сафида дебют қилиш эҳтимоли бор.

Бу ҳақда "Marca" хабар берди.

19 ёшли ҳимоячи бошланғич таркибдаги футболчиларнинг катта қисми йўқлиги сабаб эртанги "Сельта"га қарши ўйин учун ёшлар жамоасидан чақирилган.

Ламини Фати 2024 йилнинг декабридан буён "Реал"нинг захира жамоасида ўйнаб келмоқда. У "Леганес"дан 120 минг евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Сўнгги пайтларда мадридликларда кадрлар билан боғлиқ вазият оғир: жароҳат ва дисквалификация сабаб "Сельта"га қарши баҳсни бирданига 10 нафар футболчи ўтказиб юбориши мумкин. Жароҳат олганлар — Родриго, Алаба, Асенсио, Мбаппе, Беллингем, Милитао, Себальос. Дисквалификация қилинганлар — Хёйсен, Каррерас ва Мастантуоно.

Ла Лиганинг 27-туридан жой олган "Сельта" – "Реал" учрашуви 7 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 мар 17:09:48
1 1
Сарлавҳаниям ёриб қўясизлар-да :-D xD
   
06 мар 20:03:27
ABDUSALOM ZHURAEV
Ҳааа қитмир админларей...
   
06 мар 19:43:59
BXZ BXZ
Реалга анча кийин дамлар келибди бир неча асосий футболчилар трамва олган . Эль классикогача хамма футболчилар тикланса яхши футбол ку́рамиз . Эль классикода Барселонага мухлислик килсам хам лекин Реал хам оптимал таркибда бу́лса зу́р карама каршилик бу́ларди .
   
06 мар 18:50:39
MENTAL!ST
Real Madrid Barselonaning bira to'ladi 2 ta o'yinchisiga ega chiqarkan-ta unda a? xD Lamine Fati huddi Lamin Yamal va Ansu Fati kabi. xD
   
06 мар 17:50:58
Avaz Xudoyqulov
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Факат Рюдигер копдиде химояда
Ўтган йили ҳам асосан Рюдигер ўйнади танаффуссиз
   
06 мар 17:45:45
N a r g i z a
Реал бор этиборини ЧЛ_га каратсаям булаверади. Чемпионат уже кулдан кетди.
   
06 мар 17:30:45
real navdak
Ансу билан ямални чатишмасими бу
   
06 мар 17:24:46
Xojakbar Xaitov
Факат Рюдигер копдиде химояда
   
06 мар 17:14:39
N a r g i z a
Зурку Ламине фати.....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика