UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  12 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  73 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

“Машъал” кўригига украиналик икки футболчи келиб қўшилди Янгиликлар

“Машъал” кўригига украиналик икки футболчи келиб қўшилди

5 январдан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотини давом эттираётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси сафида бир нечта янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.

Хусусан, Акрам Баҳриддинов, Муҳсин Убайдуллаев сингари футболчилар билан аллақачон шартнома имзоланган бўлса, Санжар Зокиров, Фурқат Хасанбоев каби ўйинчилар ҳозирча кўрикда бўлиб туришибди.

Бундан ташқари, куни кеча жамоа сафига икки нафар украиналик  легионер келиб қўшилди. Уларнинг бири ҳужумчи, бири эса ҳимоячи. Қуйида легионерлар ҳақида қисқача маълумотни келтириб ўтамиз.


Олег Васильевич Баранник, ҳужумчи.
1992 йил, 20 мартда туғилган.
Бўйи – 178 см, вазни – 68 кг.
Фуқаролиги: Украина
Охирги ўйнаган жамоаси: "Полтава" (Украина) олий лигаси
Ўтган мавсум “Полтава ” сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Башлай, Дмитрий Александрович, ҳимоячи.
1990 йил, 25 апрелда туғилган.
Бўйи – 190 см, вазни – 76 кг.
Фуқаролиги: Украина
Охирги ўйнаган жамоаси:  "Днепр" (Белоруссия) олий лигаси
Ўтган мавсум 22 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика