“Машъал” кўригига украиналик икки футболчи келиб қўшилди
09 янв 2018 08:21
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/298752_original.jpg)
![](/upload/storage/298752_220.jpg)
“Машъал” кўригига украиналик икки футболчи келиб қўшилди
Хусусан, Акрам Баҳриддинов, Муҳсин Убайдуллаев сингари футболчилар билан аллақачон шартнома имзоланган бўлса, Санжар Зокиров, Фурқат Хасанбоев каби ўйинчилар ҳозирча кўрикда бўлиб туришибди.
Бундан ташқари, куни кеча жамоа сафига икки нафар украиналик легионер келиб қўшилди. Уларнинг бири ҳужумчи, бири эса ҳимоячи. Қуйида легионерлар ҳақида қисқача маълумотни келтириб ўтамиз.
Олег Васильевич Баранник, ҳужумчи.
1992 йил, 20 мартда туғилган.
Бўйи – 178 см, вазни – 68 кг.
Фуқаролиги: Украина
Охирги ўйнаган жамоаси: "Полтава" (Украина) олий лигаси
Ўтган мавсум “Полтава ” сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.
Башлай, Дмитрий Александрович, ҳимоячи.
1990 йил, 25 апрелда туғилган.
Бўйи – 190 см, вазни – 76 кг.
Фуқаролиги: Украина
Охирги ўйнаган жамоаси: "Днепр" (Белоруссия) олий лигаси
Ўтган мавсум 22 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар