Мардлик!
06 сен 2016 23:05
Янгиликлар
Мардлик!
1985 йилда туғилган Марсель Янсен профессионал фаолиятини "Боруссия Мёнхенгладбах" жамоаси сафида бошлаган.
2004-2007 йиллар давомида мёнхенгладбахликлар сафида ўйнаган футболчи, 2007 йилда Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига ўтган.
2008 йилнинг ёз ойида "Баария"дан "Гамбург"га йўл олган Янсен ушбу клубга ўзгача меҳр қўяди.
Бу жамоада 8 йилни ўтказган Марсель Янсен билан 2015 йили клуб шартномани узайтиришни истамайди.
Янсен эса шундан сўнг ўзининг 29 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилади.
Германия терма жамоаси билан икки марта ЖЧ ва бир бор Европа чемпионатида совриндор бўлган Янсен "Гамбург" клубига бўлган ҳурмати ва муҳаббати туфайли бутсасини михга илади. Клуб раҳбарияти унга янги шартнома таклиф этмагач, Янсен бошқа клуб либосини кийгиси келмайди.
Марсель Янсен нега фаолиятини эрта якунлагани ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтаради: "Мен бошқа жамоани, уларнинг мухлисларини алдашни истамайман. Мен бошқа клуб рамзий логотипини ўпишни ҳам хоҳламайман".
Фикрлар