Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин
20 ноя 2025 19:47
Янгиликлар
Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса тез орада лавозимидан кетиш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда "Pasesuruguay" хабар тарқатди.
Манбага кўра, 70 ёшли аргентиналик мутахассис келажаги ҳақида суҳбатлашиш учун Уругвай футбол ассоциацияси (AUF) раҳбарияти билан учрашади. Унинг қолишига ассоциациядагиларнинг ишончи комил эмас.
Уругвай ЖЧ-2026 саралаш босқичида 28 очко тўплади ва тўртинчи ўринни эгаллади. Улар келаси ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар