Манчини: "Германия жуда ҳам кучли терма"
05 июн 2022 12:51
Янгиликлар
Манчини: "Германия жуда ҳам кучли терма"
Италия термаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигасида Германия билан ўйиндаги дуранг ҳақида гапирди.
"Гол уриб, тезда ўтказиб юборганимизда жуда оддий хатоларга йўл қўйдик. Ачинарли. Осон ўйин бўлмади, айниқса, баҳснинг старти биз учун қийин бўлди. Кейин эса ўзимизга келиб олдик. Йигитлар учун хурсандман. Улар кучли термага қарши яхши ўйин намойиш қилишди.
Жамоам ҳақида ўйлашим керак. Таркибимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Умид қиламанки, уларнинг ривожланиши тез бўлади. Чунки йўл жуда олис.
Германия жуда кучли терма. Баҳс стартида қийналганимиз сабаби эса қарор чиқаришда қийналдик. Ўз ўйинимизни топиб олганимиздан сўнг эса барчаси яхши кетди", - деди Манчини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар