"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди
10 май 2024 13:55
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди
Маркус Рэшфорд ва Лисандро Мартинес жароҳатидан қутулди.
"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси – ҳужумчи Маркус Рэшфорд ва ҳимоячи Лисандро Мартинес жароҳатидан фориғ бўлди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Хабар беришларича, иккала футболчи ҳам бир гуруҳда машғулот ўтказишган. 26 ёшли Мартинес 30 мартдан бери майдонга тушмаганди, унинг тенгдоши Рэшфорд эса 21 апрелдан бери майдонга кўринмаётганди.
Лисандро Мартинес жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган бўлса, Маркус Рэшфорд 40 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар