Манчестер дербисидан сўнг МЮ мухлиси "Сити" футболчиси юзига шапалоқ туширди
07 апр 21:16
Янгиликлар
Манчестер дербисидан сўнг МЮ мухлиси "Сити" футболчиси юзига шапалоқ туширди
"Манчестер Юнайтед" мухлиси "Манчестер Сити" футболчиси Жек Грилишнинг юзига шапалоқ туширди.
АПЛнинг 31-тури доирасидаги ўйин 6 апрель куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтди ва 0:0 ҳисобида якунланди.
Daily Mail нашри хабар беришича, ўйин тугаганидан сўнг Грилиш майдондан чиқиб кетаётган пайтда "Манчестер Юнайтед" мухлисларидан бири 29 ёшли англиялик футболчини чақириб олган. Туннель атрофидаги тортишув пайтида мухлис Жекка шапалоқ туширган.
Ушбу воқеадан аввал, ўйин давомида МЮ мухлислари "Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден ва унинг онаси ҳақида ҳақоратли бақириқлар айтишган. Улар фоҳишани англатувчи сўзни ишлатишган.
"20 ёшли Алфи Холт ҳужумда айбланмоқда. У Манчестер суди олдида жавоб беради. Айблов кеча "Олд Траффорд"да содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ", — деди Манчестер полицияси вакили.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар