UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  2 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  5 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  3 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  12 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9

Манчестер дербиси превьюси Янгиликлар

Манчестер дербиси превьюси

Бугун Манчестер дербиси!
Англия чемпионати  28-турининг қолдирилган ўйини доирасида “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Кескин курашлар остида ўтиши кутилаётган “Манчестер жангги” превьюси билан таништирамиз.

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”
“Олд Траффорд”, Манчестер.
Премьер-лига. Қолдирилган ўйин.
Сешанба, 25 март, 2014 йил.
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент вақти билан)

Таркиблардаги ҳолат

“Манчестер Юнайтед”
Бугунги ўйинда Крисс Смоллинг, Жонни Эванс ва Рио Фердинандларнинг иштироки сўроқ остида. Неманья Видич эса дисквалификация қилинган. Буларнинг барчасини ҳисобга олиб, “Юнайтед” ҳимояси яна экспериментал бўлиши кутиляпти.

Дисквалификация: Видич
Жароҳатлар: ван Перси  (тизза), Эванс (тизза орти мушаклари), Смоллинг (тизза орти мушаклари), Фердинанд (елка).
Иштироки сўроқ остида: Валенсия



“Манчестер Сити”

Жамоа бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, Серхио Агуэро ва Матья Настасич жароҳатини даволатиш жараёнини давом эттирмоқда.  Лекин жамоа ҳимоясидаги энг асосий куч -  Винсент Компани дисквалификацияни ўтаб, сафга қайтди ва бугун майдонга тушади.

Дисквалификация: йўқ.
Иштироки сўроқ остида: Агуэро (тизза ости), Настасич (тизза), Ричардс (мушак).

Жамоалардаги ҳолат
“Манчестер Юнайтед”
51 очко билан, 7-ўрин

Барча мусобақалардаги сўнгги олти ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлган.

Премьер-лига доирасида “Юнайтед” ушбу мавсум сафар ўйинларида барчсадан кўпроқ очко тўплашга эришди (30). Бироқ “Олд Траффорд”даги ўйинларда 42 олиш имкони бўлатуриб, фақатгина 21 очкони қўлга кирита олди холос.
Девид Мойес жамоаси мавсумдаги тўртта шимолий-шарқий дербини бой берди.

Премьер лига доирасидаги сўнгги икки учрашувида “қизил иблислар” мағлубиятга учради.

“Юнайтед” бу мавсумда ўз майдонида учраган мағлубиятлари сони, бундан аввалги уч мавсумдаги мағлубиятлар сонига тенг (5та).

Турнир жадвалининг юқорисидан ўрин олиб турган олти жамоадан фақатгина “Арсенал”ни “Олд Траффорд”да енга олди. “Челси” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Ливерпуль”, “Эвертон” ва “Тоттенхэм”двн мағлубиятга учради.
Дэвид Мойес мураббий сифатида “Сити”га қарши 25 бора ўйнаб, 13 марта ғалаба қозонган. 12 марта “Эвертон” билан ва бир марта “Прсетен” мураббийи сифатида.
Тўпурарлар: ван Перси – 17 гол (АПЛда 11та), Руни – 15 гол (АПЛда 13 гол)



“Манчестер Сити”

63 очко билан 3-ўринда.
Барча мусобақалардаги сўнгги олти ўйиннинг 4тасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлган.

“Сити” АПЛ доирасидаги сўнгги  саккизта сафар учрашувида мағлуб бўлмади. 6та ғалаба ва 2 дуранг.  Меҳмондаги сўнгги 4 ўйиннинг учтасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.
Маунэль Пеллегрини жамоаси Премьер-лига доирасида 418 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаяпти. Сўнгги марта “шахарликлар” дарвозасини “Челси” ишғол қилган.
“Сити” ҳамда “Ливерпуль” меҳмондаги сўнгги беш ўйинда энг яхши натижани кўрсатган – 4 ғалаба, 1 дуранг.

Тўпурарлар: Агуэро - 26 гол (АПЛда 15), Негредо – 23 гол (АПЛда 9), Яя Туре – 20 гол (16 АПЛда).




Ўзаро ўйинлар
Жамоалар барча мусобақалар доирасида ўзаро 165 марта тўқнаш келишган. Улардан 68тасида “Юнайтед” ғалаба қозонган. “Сити” 47 марта зағар қучган. 50та ўйин дуранг билан тугаган.

“Сити”манчестер дербиларининг сўнгги 5тасидан 4тасида мағлубиятга учрамаган.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида “мовийлар” 4:1 ҳисобида Мойес жамоаси устидан ғалаба қозонганди.
“Шахарликлар” “Олд Траффорд”га сўнгги икки ташрифида ҳам ютуқ билан қайтган.

Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика