UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  2 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  19 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  247 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  2 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  29 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1

Манба: Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида икки гуруҳга бўлинган Янгиликлар

Манба: Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида икки гуруҳга бўлинган

Немисларнинг ЖЧ-2022 даги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлгани борасидаги яна бир версия пайдо бўлди.

"Sport Bild" нашри хабарига кўра, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида бир жамоа бўлмаган. Катта эҳтимол билан бу Бундестимнинг кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқа олмаслигига олиб келди.

Қайд этилишича, "Бавария" футболчилари ва қолган футболчилар бир-биридан ажралиб қолган. Шу билан бирга, мураббий Ханси Флик мюнхенликлар томонида бўлди, чунки у аввал Мюнхен клубида ишлаган. Айнан "Бавария" вакиллари "One Love" ташкилотини қўллаб-қувватлаш учун акция ташкил қилишди. 

Илкай Гюндоган Япония билан ўйинда Леон Горецкага алмаштирилганидан жуда норози бўлган – гўё бу "уйғунлик учун" қилинган. Эътиборлиси, улар Гюндоганни 1:0 ҳисоби қайд этилиб турган пайтда ўзгартиришди, якунда натижа японияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Марк-Андре тер Штеген ва Кай Хаверц захирада ўтиришдан норози эди. Масалан, "Бавария" собиқ футболчиси Никлас Зюле ўзини ёмон кўрсатган бўлса-да, кўп ўйин амалиётига эга бўлди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика