Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум
29 май 2024 18:26
Янгиликлар
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳозиргина Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, "Навбаҳор" "Бухорони" қабул қилса, "Пахтакор" Нукусга, "Нефтчи" эса Жиззахга борадиган бўлди.
Маълумот учун, кубок 1/8 финалига 16 жамоа йўлланма олган. Ўз гуруҳида иккинчи бўлган жамоалар мазкур босқични сафарда ўтказишига тўғри келади. Гуруҳ пешқадамлари эса ўз майдонида учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқич ўйинлари 3-6 июль кунлари бўлиб ўтади.
1/8 финал жуфтликлари:
"Бунёдкор" - "Қизириқ"
"Металлург" - "Сурхон"
"Олимпик" - "Андижон"
"Навбаҳор" - "Бухоро"
"Арал" - "Пахтакор"
"Олимпик Мобиуз" - "Хоразм"
"Машъал" - "Қизилқум"
"Сўғдиёна" - "Нефтчи"

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар