Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди

Aslanov Jasurbek
27 май 2024, 23:10
Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан 2026 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекади.

Маълумотларга кўра, эртага 59 ёшли мутахассис Барселонага етиб келади, чоршанбада эса Каталония клуби билан келишувга имзо чекади.

Олдинроқ, Ханс-Дитер Флик "Барселона"да камтарона маошга рози бўлгани ва мутахассис 5-6 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққан эд.

Хави бонуслар билан бирга 8-9 млн евро оларди. "Барселона" немисга бундай нарх клубнинг молиявий муаммолари билан боғлиқлигини тушунтирди. Каталонияликлар ёзги трансферларга бир неча миллион қолдиришмоқчи. Хави компенсациялардан воз кечди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano