UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Максим Шацких: "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Бугун биринчи ўринда хоҳишда ютқаздик. "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади. Шу боис меҳмонлар ютди. Биринчи таймдаги ўйинимиз жуда ёмон бўлди. Терма жамоа ўйинларидан кейин доим шундай бўлган. Терма жамоа йиғинидан йигитлар чарчаган ҳолда етиб келишди. Бундан ташқари айрим футболчилар бугун бизга ёрдам бера олишмади. Иккинчи таймда ўзгаришлар қилдик, рақибни ҳар томонлама мағлуб этдик. Аммо сўнгги пас бера олмадик. Шунга қарамай иккинчи таймда биринчисидан яхши ўйнадик. 

- Айтдингиз таркибда йўқотишлар бор деб. Шу боис ўйинни уч марказий ҳимоячи билан бошладингизми? Ёки "Насаф" ҳужумларидан қўрқдингизми? 

- Йўқ биз ҳеч нарсадан қўрқмадик. Бизда тактик ишланмалар кўп, исталган пайтда ўзгартиришимиз мумкин. Ким тактикаларни тушунса 3-5-2 ва 3-4-3 ҳужумкор схемалар. Афсуски биринчи таймда марказий ҳимоячилар бизнинг кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмади. Иккинчи бўлимда эса тактикани ўзгартирдик ва ўйинимиз ўзгарди. Доим ўзимизга маъқул тактикани излаймиз. 

- Олдинда яна 6та ўйин бор. Ҳимоядаги йўқотишларни қандай ҳал қилмоқчисиз? Алижоновнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқми? 

- Алижонов терма жамоада иккита ўйин ўтказди ва узоқ сафардан учиб келди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда олтита ўйин бор. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз. Афсуски энди барчаси бизга боғлиқ эмас. Ўйиндан олдин айтгандим: Ҳаммаси ўз қўлимиз, оёғимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба бўлмайди. 

- Турғунбоевни иккинчи таймда чап қанот латераль сифатида ўйнатдингиз. Ўйинидан қониқдингизми? 

- У ҳимоячи эмас, буни билардик. Аммо ўз вақтида бу жойда ўйнаш амалиёти бўлгани учун шу жойга қўйдик. Ўйин бўйича эътироз деярли йўқ. Ҳимояда яхши ўйнади, бироқ ҳужумда янада фаолроқ бўлишини хоҳлардим.



Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика