UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  2 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  2 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  8 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  9 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  7 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  3 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  19 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  46 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  10 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2

Максим Шацких: "Бизга Аббоснинг креативлиги етишмаяпти" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бизга Аббоснинг креативлиги етишмаяпти"

"Пахтакор" ҳамда "Сурхон" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Имкониятларимиз бор эди, улардан фойдалансак каттароқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Муҳими ғалаба ва 3 очкони кулга киритганимиз.

- "Навбаҳор" биринчи ўринга кўтарилиб олди, лекин "Пахтакор"да эса захирада бита ўйин бор. "Пахтакор"га бу қўшимча босим берадими?

- Йўқ, биз мусобақа жадвалига қарамаймиз. Бизда ўзимизнинг мақсадлар бор ва бошқа жамоаларга қараб иш қилмаймиз.

- "Сурхон"га қарши тайёргарлик қураётганларингизда айнан қайси жиҳатларга эътибор берган эдингиз, "Сурхон" жамоасининг кучли томонларини айтиб ўта оласизми?

- "Сурхон" ёш ва чанқоқ жамоа. Биринчи таймда "Сурхон" кучга тўла эди ва шу сабаб улар ўз позицияларини ва зоналарини ёпишга улгураётган эди. Иккинчи таймда эса биз ўз ўйинимизни намойиш эта бошладик ва "Сурхон" бор ёғи бир нечта ҳужум уюштирди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирги кунда "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа максимал тарзда ўйнайди. Осон ғалабалар кутмаймиз.

- Рашидов билан нима рўй берди? У икки ўйиндан бери жамоа таркибида йўқ.

- Унда соғлиқ билан муаммо бор ва шу сабаб у жамоага ёрдам бера олмаяпти.

- Бор йўғи бита ўзгариш қилдингиз? Бунга сабаб нима?

- Тўғриси бизнинг захира ўриндиғимизда U19 жамоасининг футболчилари. Улар майдонга тушириш катта таваккал, сабаби улар ўйин темпига мослашиб кета олмаслиги мумкин. Агар ёш футболчиларни майдонга туширсам, улар руҳий босим остида қолиб кетишади ва ўзига ишончни ёқотиб қўйиши мумкин. Бизда захирада Ҳолматов бор эди, лекин уни ҳам майдонга туширсам ўйин темпига киришиб кетиши муаммо бўлиши мумкин эди.

- "Пахтакор"нинг ёш футболчиси Аббосбек Файзуллаев, ҳозир ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Аббоснинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир ўтказмоқдами?

- Албатта, Аббос ҳозир бизга етишмаяпти. У тез ва юқори техникага эга, у ақлли футболчи бизга унинг креативлиги етишмаяпти. Агар Аббос таркибимизда бўлганида биз анча яхшироқ ўйин намойиш этар эдик.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг Аббоснинг "сўвчи"лари кўпайса, уни қўйиб юборар эдингизми?

- Бундай ҳолатларда, мен ҳар доим футболчининг ўзини эшитаман ва унинг фикрига қулоқ тутаман. Бизнинг жамоа ҳеч қачон футболчининг хоҳиши сиз, футболчини сотмайди. Агар футболчи ўзи хоҳласа унга имконият берамиз. Менинг фикримча, у "Пахтакор"да қолиши керак унга кўпроқ тажриба керак. Осиё ва жаҳон чемпионати барибир ёшлар даражасида. Катта футболи эса ёшлар футболидан бир оз фарқ қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика