Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти
07 сен 2024 19:56
Янгиликлар
Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти
"Атлетико"дагилар ЛаЛига тақвимидан норози.
Диего Симеоне жамоаси ЛаЛиганинг 8-турида бўладиган дерби олдидан "Реал"дан 2 кун кам дам олади:
"Қаймоқранглилар" "Алавес" билан 24 сентябрда ўйнаса, "матрасчилар" 26 сентябрда "Сельта" билан учрашишади. "Атлетико" - "Реал" баҳси 29 сентябрда ўтказилади.
Маълумотларга кўра, "Атлетико" раҳбарлари ЛаЛига тақвими мантиғига тушинишмаяпти.
Бундан ташқари, улар ЛаЛигадагилар нега ўз жамоаси учун қайғурмаётганидан, ўзининг маҳсулоти учун жон куйдирмаётганидан ҳайрон. "Атлетико"дагиларнинг фикрича, бундай тақвим мухлисларни камайтиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар