UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  0 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  8 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  2 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  18 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1

Лондон клуби ўқсиз автоматга ўхшатилмоқда Янгиликлар

Лондон клуби ўқсиз автоматга ўхшатилмоқда

Кеча ЕЧЛ доирасида Лондоннинг “Тоттенхем” клуби Германияда “Лейпциг” меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда мағубиятга учради (0:3).

Учрашувдан сўнг “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “шпорлар” бош мураббийи Жозе Моуринёни кескин танқид қилди.
“Ҳозир лондонликларнинг кайфиятига ҳавас қилиб бўлмайди. Аллининг билдирган ҳиссиётларини тушуниб турибман. Қизиғи, у аламли мағлубият ҳақида гапирмади, балки жамоавий ўйин даражасининг пастлигига асосий урғу берди. Мухлислар ҳам ўзлари кутган мураббийни майдонда кўрмаётганликларидан норози.
Лукас Моура ва Дели Алли ҳужумчиларсиз чизиқда асосий вазифани бажаришларига тўғри келди. Шу куни “Тоттенхем”нинг ўйини ўқсиз автоматга ўхшаб кетди. Сон Хён Мин энг керакли вазиятда жамоасига ёрдам бера олмади. Улар нима қилаётганларига ўзлари ҳам тушунишмади. Тўғриси, бу жамоада Жозенинг келажагини кўролмаяпман. Ҳар бир клубнинг ўз олдига қўйган улкан режалари бўлади. Бу эса кўп факторлар билан футболчиларга, айниқса ҳужумчиларга боғлиқ. Тан олиш керак, Кейн ва Соннинг йўқлиги жиддий камчиликларни келтириб чиқариши кутилаётганди. Лекин бу ҳаммаси тугади дегани эмас-ку. Бўш позицияларни етарлича тўлдиришнинг ҳар доим иложи бўлган ва бу борада энди мураббийлар штаби катта саҳнага чиқиши керак эди.
Тўғри, футболчилар ижтимоий тармоқларни кузатишади, матбуот анжуманларида қатнашишади, аммо улар билан майдонда ишлаш бошқача эффект беради. Майдонда мураббий керак бўлса, футболчилардан ҳам кўпроқ ишлаши керак. Моуриньюда эса мен бу ҳислатларни кўрмаяпман. У “шпорлар”нинг ўйин услубига умуман мос келмайди деб ўйлайман. Аксинча, унинг кечаги рақиби Негельсман тўғрисида анча илиқ фикрларни айтиш мумкин. 32 ёш бўлишига қарамай, у “Леипсиг” тарихидаги энг яхши натижага эриша олди”, - дейди Фердинанд.
Маълумот учун, лондонликлар барча турнирларда кетма-кет 6 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келишмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика