UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  0 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  1 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  27 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  19 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9

“Локомотив” кўригида руминиялик Флорин Костя Янгиликлар

“Локомотив” кўригида руминиялик Флорин Костя

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига янги футболчи келиб қўшилди. Руминиялик Флорин Костянинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у кейинги фаолиятини жамоамизда давом эттириши мумкин.

Тўлиқ исм-шарифи Флорин Константин Костя бўлган ҳужумчи 1985 йил Руминиянинг Дрэгэшани шаҳрида туғилган. Фаолиятининг асосий қисмини Руминия чемпионатида ўтказган Костя умумий ҳисобда 70 та гол уришга муваффақ бўлган. Руминия терма жамоаси сафида 6 та беллашувда майдонга тушган.

“Локомотив” сафида ҳорижлик 1 та ҳимоячи ва 1 та ярим ҳимоячи бор. Сербиялик Неманья Яничич ҳамда грузиялик Кахи Махарадзе 2016 йилги мавсумни “темирйўлчилар” сафида ўтказишади. “Локомотив” шунингдек яна бир нафар легионер билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада асосан ҳужум чизиғи вакиллари кўрикдан ўтишмоқда. Флорин Костяга қадар Черногория ҳамда Сербия мамлакатларидан ташриф буюрган ҳужумчилар клуб лагерида бўлиб қайтишган, аммо уларнинг ҳаракатлари маъқул келмаганди.

Флорин Костя футбол мухлисларимиз учун номи таниш бўлган “Университатя”, “Стяуа”, “ЧФР”, шунингдек, Туланинг “Арсенал” клублари сафида ўйнаган. Техникаси юқори бўлган Костя ҳозир 30 ёшда. Ундан талаб қилинадигани “Локомотив” ҳужум чизиғида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилардан устун эканлигини қисқа вақт давомида кўрсата олиш. Легионер бунинг уддасидан чиқа олмаса, унга жавоб бериб юборилади.

Тошкент вақти билан 12:00 да Флорин Костя “темирйўлчилар” либосидаги биринчи машғулотини ўтказади. 19:00 да эса катта эҳтимол билан Хитойнинг “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Қайд этиш керак, мазкур беллашувда “Локомотив”нинг миллий терма жамоага номзод олти нафар футболчиси иштирок этмайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика