UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман" Янгиликлар

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман"

Бир неча кун олдин сайтимизда "Насаф"нинг бразилиялик ҳужумчиси Лима Крузнинг ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур вазиятга янада аниқлик киритиш мақсадида Лиманинг ўзи билан боғландик. 

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади

- ОАВларда чиққан хабарларга муносабатингизни билдирсангиз?

- Билмадим. Бу менга боғлиқ эмас. Чунки "Насаф" билан шартномам бор. Шундай экан қўлимдан келганча ҳамма ишни қиламан, жамоага ёрдам бераман. 

- Бу йилги мавсум "Насаф" учун муваффақиятсиз бошланди. Жамоа сўнгги ўйинлардан сўнг яна рақобатга киришдими?

- Мавсум одатдагидек бошланмади, дея оламан. Бундай ҳолат ҳар бир жамоада бўлди. Нафақат биз балки қолганлар ҳам совринли ўринларга курашади. Мақсадимиз йўлида ишлашда давом этамиз. 

- Ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"га урган голингиз энг муҳимими? Бу йил нима етишмаяпти?

- Гол айни керакли вақтда урилганди. Мухлислар, барча хурсанд бўлган. Ўшанда кубокка муносиб эдик.  Статистикага келсак, бу йил қизил карточка ноҳақ берилди. Бу вазиятни ҳамма кўрган. Рақамлар жамоамиз ўйиндан ўйинга ўсаётганини кўрсатмоқда. Биз ҳали яна кучаямиз.

- Бу йил Суперлигада энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин қийин бўляпти. Жамоаларга бизга қарши икки ҳисса куч билан ўйнамоқда. Осон бўлаётгани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика