Левандовски: “Ўйин куни гўшт емайман”
15 июн 2020 21:05
Янгиликлар
Левандовски: “Ўйин куни гўшт емайман”
“Бавария” форварди Роберт Левандовски учрашувларга кўрадиган тайёргарлиги ҳақида сўз очди.
“Ўйин куни гўшт емайман, бу тана учун жуда оғир. Енгил нарсаларни истеъмол қиламан. Овқатни қачон танаввул қилиш эса бир нечта жиҳатга боғлиқ – ўйин неччига белгилангани, қачон бўлиши. Гуруч ё макарон истеъмол қилишингиз мумкин, бу эса сизга қисқа вақт давомида энергия беради, аммо узоқ муддат учун бу етарли эмас.
Уйда ёки ўйиндан кейин қўшимча юриш (қадам ташлаш) жуда муҳимдир. Бирор нарсани илк марта бажарсангиз, ҳеч нарсани сезмайсиз. Бироқ, кичик жиҳатлар ҳам якунда катта фойда келтиради”, дея қайд этган польшалик.
Эслатиб ўтамиз, Роберт жорий мавсум Бундеслига ва ЕЧЛда тўпурар бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар