

"Bild"нинг хабар беришича, мадридликлар "Бавария" вингери Майкл Олисега қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес франциялик ўйинчига юқори баҳо беради ва уни қўлга киритиш учун катта сумма — 160 млн евро таклиф қилишга рози.

Бироқ "Бавария" қишда Олисени сотишни режалаштирмаяпти. У Мюнхен клубида иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Шу вақт ичида Майкл 93 ўйинда иштирок этиб, 35 та тўп киритди ҳамда 50 та самарали узатмани амалга оширди.
"Бавария"нинг навбатдаги учрашуви 18 март, чоршанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Аталанта"га қарши ўтказилади. Майкл Олисе эса сариқ карточкалари ортиб кетгани учун ушбу ўйинда иштирок этмайди.



