Кутилмаган хабар: ФИФА Фернандешнинг трансферини ўрганади
06 май 2020 20:20
Янгиликлар
Кутилмаган хабар: ФИФА Фернандешнинг трансферини ўрганади
“Сампдория” раҳбарияти ФИФАга мурожаат қилиб, Бруно Фернандешнинг “Спортинг”дан МЮга трансферини текширишни сўради, дея хабар қилади Goal.
Фернандеш 2016/17 йилги мавсум “Сампдория”да ўйнаган, кейин эса “Спортинг”га ўтган. Италия клубининг хабар беришича, “Спортинг” уларга “Манчестер Юнайтед” Брунуга тўлаган пулнинг 10 фоизини (тахминан 4,6 млн евро) ўтказиб бериши зарур.
Суд жараёни фақатгина Португалия жамоасига қаратилган. Генуяликларнинг “қизил иблислар”дан давоси йўқлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Фернандеш МЮга ўтганидан кейин 9та ўйинда қатнашди ва 3+4 натижага эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар