Куман: “Ўзимиз рақибга гол совға қилдик”
01 ноя 2020 07:18
Янгиликлар
Куман: “Ўзимиз рақибга гол совға қилдик”
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 8-тури доирасида “Алавес”га (1:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи бўлимни жудаям бўш ўтказганимизга қарамай, бизда уч-тўртта гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Рақиб жарима майдончасида имкон борича самаралироқ ўйнашимиз керак. Биз эса бир неча бор омадсиз харакатларни амалга оширдик. Айтиш мумкинки, рақибга ўзимиз гол совға қилдик. Бу эса кечириб бўлмайдиган хатодир. Нима учун Фатини 78-дақиқада алиштирдим? Ўтган сафар мени захира кучларини жудаям кеч майдонга тушираётганим учун танқид қилишганди. Ўйинда ғалабага эришиш учун ниманидир ўзгартиришга уриндим. Де Йонгга ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланмаган пеналти ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳакамлар ишига баҳо беришдан йироқман”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.
Фикрлар