

"Қироллик клуби" бош мураббийи Хаби Алонсо бу ҳақда ярим финалда "Атлетико Мадрид" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг маълум қилди.
"У кейинги 24 соат ичида Саудия Арабистонига келади. Килиан ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Унинг финалда ўйнаш имконияти бор", - деб фикр билдирди Алонсо.
Мбаппе бундан олдин тиззасидаи жароҳати туфайли Ла Лиганинг 18-турида "Бетис"га қарши 5:1 ҳисобида якунланган ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди.



