UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  1 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  10 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9

Кристиан Гросс: "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатишда кучли" Янгиликлар

Кристиан Гросс: "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатишда кучли"

ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Кристиан Гросс иштирок этди.


Кристиан Гросс: Биз ОЧЛни "Насаф" билан уйда бошлагандик ва эртага ҳам ушбу жамоа билан куч синашамиз. Бизни жуда қийин беллашув кутиб турганини биламиз. Дастлабки баҳсда ҳам осон бўлмаганди. Эртага ўз мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз.


- Ўтган йилги "Насаф" билан ҳозирги жамоанинг фарқи нима деб ҳисоблайсиз?
- "Насаф"ни ўтган йили ҳам, бу мавсумда ҳам Рўзиқул Бердиев бошқариб бормоқда. Шу боис жамоанинг ўйин услубида катта ўзгариш йўқ. Баҳром Абдурахимов сафардаги учрашувда майдонга туша олмаганди. Эртага бу футболчи майдонга туша олади ва ўйлашимча, бу жамоани янада кучайтиради. Рўзиқул Бердиевни эса кучли мутахассис деб биламан.

- Омар Сома ва Фетцафидис каби футболчилар Қаршига келишмаган. Ўтган йили ҳам жамоа тўпурари Сомани олиб келмагандиз. "Ал Аҳли" "Насаф"ни менсимаяптими?
- Таркибимизда кучли футболчилар жамланишган ва Қаршига кела олмаган етакчиларимизнинг ўрнини улар билан бемалол тўлдира оламиз. Соманинг келмаганига қайтадиган бўлсам, бу футболчи мавсумлар оралиғида жароҳат олганди. Шу боис Соманинг бироз асрашга қарор қилдим. Чунки миллий чемпионатимиз айни қизғин паллада ва бизни бир қатор қийин кечиши кутилаётган ўйинлар кутмоқда. "Насаф"ни менсимаймиз дея олмайман. Вазиятдан келиб чиқиб шу қарорга келдим. "Насаф" қандай кучга эга эканлигини биламиз ва дастлабки учрашувда ҳам осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатишда жуда кучли. Уларда ҳеч бир футболчини ажратиб кўрсатишдан кўра, бутун бир кучли жамоа сифатида таърифлаш маъқул. "Насаф" ҳамжиҳатликда ва уюшқоқлик футбол ўйнайди. Уларнинг энг катта кучи ҳам шунда.

- "Ал Аҳли" жамоаси учун миллий чемпионатдаги иштирок муҳимми ёки ОЧЛ мусобақаси биринчи ўриндами?
- Биз учун ҳар иккала мусобақа бирдек муҳим аҳамият касб этади. ОЧЛда биз мамлакатимиз номидан иштирок этамиз ва бу турнир шубҳасиз жуда катта мусобақа. Ички чемпионатдаги иштирок ҳар бир жамоа учун доимо керакли ва муҳим. Шу боис ҳеч бирини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Биз имкон қадар ҳар иккала фронтда ҳам муносиб қатнашмоқчимиз.

- Ҳар доим матбуот анжуманларида Рўзиқул Бердиев ҳақида илиқ фикрлар билдирасиз. Агарда янада очиқрой айтадиган бўлса, бу мураббийнинг қайси сифатлари сизга ёқади?

- Рўзиқул Бердиев замонавий футбол қарашларига эга ва унинг ғоялари ушбу талабга тўлиқ мос тушади. Жамоаси эса жуда уюшқоқ ва чиройли футбол ўйнайди. Унинг шу сифатлари туфайли кучли деб биламан.



Комил Ал Муса: Эртага "Насаф" билан қийин ўйин бўлади. Гуруҳда пешқадамликни сақлаган ҳолда плей-офф босқичига йўлланма олишни истаймиз. Шу боисдан эртага ҳам ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишимиз лозим.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика