UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  0 21:30Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  2 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  13 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  20 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  5 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   90 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2

Киберфутбол: Эртага PCFLнинг Тошкент вилояти учун саралаш босқичи бўлиб ўтади Янгиликлар

Киберфутбол: Эртага PCFLнинг Тошкент вилояти учун саралаш босқичи бўлиб ўтади

Теглар :  Киберфутбол
Олдинроқ УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумини ўтказиши ҳақида эълон қилган эдик.

Киберфутбол бўйича Ўзбекистон олий ва биринчи лигаси учун Тошкент вилояти саралаш баҳслари мотам туфайли 4 сентябрдан 6 сентябрга кўчирилди. Шундай қилиб, Тошкент вилоятидан иштирок этмоқчи бўлган 18 ёшдан ошган шахс (турар жойидан қатъий назар) саралаш ўйинларида иштирок этиши мумкин.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти ўйичилари учун саралаш баҳслари Тошкент шаҳридаги "UCFF" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 4 сентябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси. Мўлжал: Истиқлол саньат саройи кассаси.

Мурожаат учун телефонлар: +998 94 606 73 33

                                               +998 90 168 52 91



Фарғона-Андижон-Наманган

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ўйичилари учун саралаш баҳслари Фарғона шаҳридаги"Mundial" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 10 сентябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: Фарғона шаҳри, Туркистон кўчаси, 20 уй.

Мурожаат учун телефон: +998 93 286 33 33




Қашқадарё-Сурхондарё

Қашқадарё ва Сурхондарё ўйичилари учун саралаш баҳслари Қарши шаҳридаги  "Насаф" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 14 сентябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: "Насаф" стадиони.

Мурожаат учун телефонлар: +998 94 606 73 33

                                                     +998 90 168 52 91



Самарқанд-Гулистон-Жиззах

Самарқанд, Гулистон ва Жиззах вилоятлари ўйичилари учун саралаш баҳслари Самарқанд шаҳридаги "Game Zone" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 18 сентябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: Самарқанд шарҳи, Гагарин кўчаси. Мўлжал: Вилоят ДСИ.

Мурожаат учун телефон: +998 91 520 24 44


Хоразм-Қорақалпоғистон Республикаси

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ўйичилари учун саралаш баҳслари Урганч шаҳридаги "Playstation Centre" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 21 сентябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: Урганча шаҳри, Фаёзов кўчаси, 1/5 уй. Мўлжал: Траспорт коллежи

Мурожаат учун телефон: +998 93 750 57 57



Бухоро-Навои

Бухоро ва Навои вилоятлари ўйичилари учун саралаш баҳслари Бухородаги "El Classiko" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 25 сентябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: Бухоро, Муҳаммад Иқбол кўчаси. Мўлжал: Вилоят касалхонаси.

Мурожаат учун телефон: +998 91 441 77 73


Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри ўйичилари учун саралаш баҳслари Алгоритмдаги  "Allianz Arena" клубида бўлиб ўтади. Иштирок этишни хоҳловчилар 1 октябрь куни соат 11:00 гача келишларини илтимос қиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Алгоритм. Мўлжал: Бета Чой.

Мурожаат учун телефонлар: +998 94 606 73 33

                                                     +998 90 168 52 91




Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 16 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 32 таликка кирган қолган 16 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика