UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди?  0 17:30Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финали. "Оил Стар" – БМБ (онлайн ҳисоб)  1 17:23Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди  0 16:48Олисега бешта клуб даъвогарлик қилмоқда  0 16:21Евро-2024. Германия - Шотландия. Превью  0 15:59Қолдирилган ўйинда "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:48Қозоғистон терма жамоаси футболчиси Дания Кубоги соҳиби билан шартнома имзолади  0 15:20Сафонов виза муаммоси туфайли ПСЖга ўтолмаяпти  2 14:53Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: Бошкович "Сўғдиёна"га ёрдам беролмайди  2 14:27Албанияда Парламент йиғилиши Евро-2024 ўйинлари сабаб бекор қилинди  1 13:59ФИФА аёллар терма жамоалари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи поғонада?  0 13:36"Арсенал" ҳимоячиси трансферга қўйилди  6 13:12"Металлург" черногориялик форвард билан хайрлашди. Жамоага либериялик ҳужумчи келмоқда  5 12:47"Арсенал" ҳимоячиси Италияга қайтиши мумкин  0 12:20Ямайка Америка Кубоги-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор"

Ўзбектистон олимпия терма жамоаси бироздан сўнг Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи бу турнирга кўпчиликнинг қизиқиши катта. Малайзияга қарши ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон олимпия терма жамоасида тўп тепган Камолиддин Мурзоаевнинг фикрларини тингладик. 


"Дарҳақиқат, футболимиз раҳбарлари Олимпиада йўлида барча шароитларни яратиб беришди. Камдан-кам давлатларда олимпия терма жамоаси учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилган. "Олимпик"нинг биринчи даврларини эсласангиз бизга нотаниш номлар чиқиб келди. Ҳозирги кунда ҳар томонлама тайёрлар деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳам биз истагандек. Лекин ҳеч бир ўйин олдидан юз фоиз ғалаба қозонади дея олмаймиз. Имкониятлар даражасида келиб чиқсак гуруҳимиз яхши. Легионерларимизнинг қўшилиши ҳам яхши мотивация бўлади. 

Бизда бундай мусобақалар олдидан ҳаддан ташқари катта босим бўлади. Кўпчилик футболчиларни тескарисига койишади. Ватан туйғуси йўқ, ватан учун ўйнамайди ва ҳоказо. Ички муҳитда, футболчининг тайёрланиш жараёнида бу катта босимни келтириб чиқаради. Кўплаб турнирларда сўнгги нуқтада нимадир етишмайди. Футболда менталитет деган нарсани таъкидлашади. Тарбия, ички кечинмалари шаклланган бир хиллик йўқ. Япония, Кореяга қарасангиз ҳар бир ёшда ўз руҳияти бор ва бу ўзгармайди. Бизда битта терма жамоамиз юқорига чиқиб кетади, бири тушиб кетади. Мана шунда балансни топа олсак марра бизники бўлади. 

Ўйлайманки, Тимур Кападзе шогирдлари бу ҳолатдан чиқиб кетишади. Мазкур терма жамоада баланс бор. Футболчилар бирга бўлгани билан турли клублардан келишган. Бу ўзининг ижобий ёрдамини бериши керак. Хурсанд қиладиган натижа билан қайтамиз деб ўйлайман. Қандайдир ишонч бор",- дейди Камолиддин Мурзоев. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 апр 17:00:23
Фк Аsaka
Шу пайтгача ишониб келганмиз катталар термасига хам Олимпия Термасига хам ва ишонишда давом етамиз.Бу сафар ишончни ортиги билан оклашади деган умиддамиз
-1   
17 апр 17:13:28
Uzbek uzb
O’lipdi endiyam chiqolmasa shuncha imkoniyat legionerlarni fifa kunlari bo’mayasam klubi blan kelishib olib kelishidi nechi yildan beri tayyorgarlik kamiga bitta Olimpik degan klub ochib termani bollarini yarmini yig’ib
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика