UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  1 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  4 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  26 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  99 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

Евро-2024. Германия - Шотландия. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Германия - Шотландия. Превью

Бугун 2024 йилги Европа чемпионатининг очилиш учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Охирги учта йирик турнирнинг иккитасида гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган Германия 2006 йилли сценарийнинг такрорланишига умид қилмоқда, ўшанда Юрген Клинсманн шогирдлари ўз яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида турли прогнозларга қарамасдан, ярим финалга қадар етиб борганди. Ханс-Дитер Флик ўрнига бош мураббийликка тайинланган Юлиан Нагельсман терма жамоадаги фаолиятини ёрқин тарзда бошламади, бироқ март ойида Франция ва Нидерландия устидан қозонилган ғалабалар муваффақиятли келажакка бўлган умид учқунларини ҳосил қилди. Дастлабки турда Мюнхендаги ғалаба немисларнинг плей-оффга чиқиш имкониятини ошириши шубҳасиз.

Саралаш босқичида уч карра Европа чемпиони Испания, шунингдек, Норвегия ва Грузия устидан қозонилган ғалабалардан сўнг мухлисларнинг Шотландияга бўлган ишончи юқори. Стив Кларк Шотландияни кетма-кет иккинчи қитъа чемпионатига олиб чиққан биринчи мураббий саналади. У "Астон Вилла" сардори Жон Макгинн ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминай каби саралаш босқичининг саккизта ўйинида еттита гол урган ўйинчилардан иборат жамоа шакллантирди. Бу жамоа сенсация яратишда давом этадими?


Тахминий таркиблар

Германия: Нойер; Киммих, Рюдигер, Та, Миттельштедт; Андрих, Кроос; Мусиала, Гюндоган, Вирц; Хаверц

Шотландия: Ганн; Портеус, Хендри, Тирни; Ролстон, Мактоминей, Макгрегор, Робертсон; Макгинн, Адамс, Кристи


Охирги натижалар

Германия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒДҒҒММ

Шотландия

Охирги натижалар: ДҒММДД


Экспертлар фикри

Германиялик мухбир Фил Ребер

Ўтган Европа чемпионатида ички сезгим панд бермаганди (2016 йил Португалияни ғолиб сифатида танлаганимда ҳамма мени ақлдан озган деб ўйлаганди), ҳозир эса бу сезги менга Германиянинг турнир яхши руҳда ўтказишини айтмоқда. Немислар сўнгги учта йирик турнирда дастлабки ўйинларда мағлуб бўлишди, аммо бу серия Мюнхенда якунланишига ишонаман. Агар Шотландия март ойида Нидерландияга қарши ўйнагандек тажовузкор ўйнаса, очилиш ўйини қолган баҳслар учун юқори планкани ўрнатади.

Шотландиялик мухбир Алекс О'Хенли

Ҳаммаси оддий. Олдинда Шотландиянинг мазкур авлоди учун энг муҳим ўйин кутиб турибди. Шотландия 1998 йил Франциядаги жаҳон чемпионати очилиш учрашувида иштирок этганидан бери бундай йирик мастшабдаги ўйинда қатнашмаган. Ўшанда Крейг Браун шогирдлари бразилияликлар билан тенгма-тенг кураш олиб боришганди, аммо аламли автогол уларни очкодан маҳрум қилганди. Орадан 26 йил ўтиб, Кларк шогирдлари Евро-2024 очилиш ўйинида ҳар қандай муносиб натижага эришиш учун ҳамма нарсага тайёр.


Мураббийлар фикри

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн: "Шогирдларимларнинг кўзларига қарасам, уларнинг биринчи ўйинда ғалаба қозонишга чанқоқ эканликларини кўраман. Бўлажак учрашувни интиқлик билан кутяпман. Гарчи бироз асабийлашаётган бўлсам ҳам, бу ёқимли ҳиссиёт бахш этади. Европа чемпионати жуда катта турнир. Мамлакат терма жамоасига бошчилик қилиш ўзгача туйғу ҳисобланади. Шотландия жуда яхши ва иқтидорли жамоага эга. Улар кўп пас ўйнашади ва жуда хавфли. Рақиб ўйинчилари майдонда бор кучини намоён этишади ва ҳар қандай яккакурашга киришадилар, бу шотландча менталитетнинг бир бўлаги саналади".

Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Стив Кларк: "Мазкур беллашув ҳар икки томон учун ҳам ажойиб воқеа бўлади. Германия ҳам, биз ҳам ғалаба қозонишни истаймиз, қолганлар эса байрамдан роҳат олишни исташади. Менинг оилам шу ерда. Уларга ўйин ёқади деган умиддаман. Биз бу ерга келишни узоқ вақт кутдик. Октябрь ойида финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганимиздан бери анча вақт ўтди. Йигитлар тўқнашувга тайёр, мен ҳам учрашувга шайман, шу боис биз яхши ўйин намойиш этишга умид қиламиз".

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Германия - Шотландия учрашуви 15 июнь куни соат 00:00 да бошланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика