Суперлига. "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди
13 июн 21:58
Янгиликлар
Суперлига. "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди
Суперлига, 6-тур
"Динамо" – "Олимпик" 0:1
13 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна марказий" стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Қанот ҳакамлари: Авас Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев
Захира ҳаками: Турғун Жумабоев
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Александр Буров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Гол: Иброҳим Ибрагимов 90+1, - 0:1 (Муҳсин Бозоров).
"Динамо" — 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 6.Артём Сокал, 7.Франсис Нарх, 9.Хумоюнмирзо Иминов (8.Хислат Ҳалилов, 65), 17.Салим Мустафоев, 20.Журани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев (30.Абубакир Мўйдинов, 80), 22.Санжар Шоахмедов, 23.Фарруҳ Икромов (14.Баҳодир Насимов, 65), 35.Эммануэль Ягр (10.Жоэль Кожо, 65)
Захира: 1.Фарход Раҳматов, 5.Анваржон Файзуллаев, 11.Дамир Темиров, 24.Бобурбек Ёрбеков, 99.Муҳаммадбобур Асадуллаев.
"Олимпик" — 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов (2.Саидазамат Мирсаидов, 78), 9.Aсaдбек Жўрабоев (37.Алишер Одилов, 46), 10.Фарруҳ Мухторов, 15.Муҳсин Бозоров (23.Абдурауф Бўриев, 68), 18.Акбар Абдирасулов (44.Асадбек Раҳимжонов, 68), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 22.Шаҳзод Тоиров, 64.Самандар Қодиров (77.Темур Мамасидиқов, 68), 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.
Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 17.Жалолиддин Содиқов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Александр Зевадинов.
Огоҳлантиришлар: Ратиньо 50, Абдурауф Бўриев 73, Улуғбек Абдуллаев 79.
Динамо |
Суперлига. 6-тур 13/06/2024, 20:00 1
:
0
Тугади
|
Олимпик Иброҳим Ибрагимов - 90' |
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+8. ЎЙИН ТУГАДИ! "Динамо" - "Олимпик" 0:1
90+8. ЗАРБАААА! Санжар Шоаҳмедовнинг аниқ зарбасидан кейин Абдунабиев жамоасини қутқарди!
90+6. ЗАРБАААА! Ратиньонинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Абдунабиев ажойиб сейв намойиш қилди!
90+2. УХХХХ! "Динамо"нинг жавоб ҳужуми жуда хавфли чиқди, Кожонинг зарбаси дарвоа устуни ёнидан ўтиб кетди!
90+1. ГОЛ! Иброҳим Ибрагимов! Муҳсин Бозоровнинг тўп узатишидан кейин Ибрагимов гол урди - 0:1
90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди
89. ЗАРБААА! Баҳодир Насимовнинг бош билан йўллаган зарбасини Абдунабиев қайтариб қолди
80. Ўзгариш. "Динамо". Ҳожимирзаев ўрнига Мўйдинов тушди
79. Огоҳлантириш. "Динамо". Улуғбек Абдуллаев
78. Ўзгариш. "Олимпик". Абдихолиқов ўрнига Мирсаидов тушди
73. Огоҳлантириш. "Олимпик". Абдурауф Бўриев
70. Хавфли ҳужум! Халиловнинг узатмасидан кейин Кожо деярли яккама-якка вазиятга чиқди, аммо унинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишди
68. Ўзгаришлар. "Олимпик". Бозоров, Абдирасулов, Қодиров ўрнига Бўриев, Раҳимжонов, Мамасиддиқов майдонга тушди
65. Ўзгаришлар. "Динамо". Ягр ўрнига Кожо, Иминов ўрнига Насимов, Икромов ўрнига Хислат Халилов тушди
63. ЗАРБААА! Алишер Одиловнинг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Ягудин жамоасини муқаррар голдан қутқарди!
62. ЗАРБА! Бугун анча фаол ўйнаётган Санжар Шоаҳмедовнинг навбатдаги зарбаси, бу сафар ноаниқ
60. "Динамо"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми! Қарши ҳужумда Икромовнинг узатмасидан кейин Ҳожимирзаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди
55. ЗАРБА! Самандар Қодировнинг кучли зарбасидан кейин Ягудин тўпни қайтарди!
53. Хавфли ҳужум! Шоаҳмедовнинг зарбасини Абдунабиев қайтариб қолди
50. Огоҳлантириш. "Динамо". Ратиньо
46. Ўзгариш. "Олимпик". Жўрабоев ўрнига Алишер Одилов тушди
45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0
45+1. Ратиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди
39. "Олимпик"дан яна бир ҳужум, Жўрабоевнинг ўнг қанотдан узатган тўпи, ноаниқ кетди
28. ЗАРБА! Фарруҳ Мухторовнинг 25 метрлардан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Ягудин тўпни ушлаб олди
25. ЗАРБА! Санжар Шоаҳмедов чамаси 35 метрлардан хавфли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
24. Фарруҳ Икромов чап қанотда ҳимоячини ортда қолдириб Ягрга узатмани амалга оширди, ҳужумчи эса дарвозабон билан тўқнашиб кетди
12. ЗАРБА! Самандар Қодировнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
10. ГОЛ! Ҳожимирзаев гол урди, аммо қанот ҳаками офсайд қайд этди. VAR текширувидан кейин қанот ҳакамининг қарори тўғри экани ойдинлашди, ҳисоб - 0:0
7. Навбатдаги ҳужум! Анваржон Ҳожимирзаевнинг хавфли узатмасидан кейин "Динамо" иккинчи бурчак зарбасига эга бўлди.
4. Ягр ўнг қанотдан дастлабки ҳужумни уюштирди ва бурчак зарбасини ишлади. Стандарт вазиятдан самарали фойдалана олмади мезбонлар
3. УХХХ! Биринчи ҳужум меҳмонлардан, Самандар Қодировнинг етказиб берган зарбасини Муҳсин Бозоров дарвозага йўллашда бироз кеч қолди...
1.ЎЙИН БОШЛАНДИ. Учрашув бош ҳаками Аскер Нажафалиев ҳуштагини чалди ва баҳсга старт берилди.
- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Фикрлар