Олисега бешта клуб даъвогарлик қилмоқда
14 июн 2024 16:48
Янгиликлар
"Челси", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ньюкасл" ва "Бавария" жамоалари "Кристал Пэлас" вингери Майкл Олисега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.
Футболчининг товон пули 60 миллион фунтни ташкил қилади. Ҳозирча фақат "кўклар" бандни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирган.
22 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсум АПЛда 19 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "бургутлар" билан келишуви 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар