Жуниньо "Лион"ни тарк этади
18 ноя 2021 20:52
Янгиликлар
"Лион" спорт директори Жуниньо жорий мавсум охирида клубни тарк этишини айтди.
“Мен клубни тарк этаман, деб таҳдид қилмаяпман. Биз ҳаммамиз ёши катта инсонлармиз. "Лион"ни яхши кўраман, клуб президентини жуда ҳурмат қиламан. Клубдан миннатдорман, лекин мен ҳам бу жамоага кўп нарса бердим. Буни унутмаслик керак. Мен клуб менга кўп нарса берганини айтишга кўникиб қолганман, бироқ бунинг эвазига мен ҳам кўп иш қилганман. Ҳозир шунчаки бошқарув ишидан танаффус қилмоқчиман ”, – деди у.
Жуниньо 9 йил “Лион” шарафини ҳимоя қилган. Бразилиялик 2019 йилдан буён “тўқувчилар” тузилмасида ишлаб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар