Ж.Корея. Алибоев янги жамоасида дебют қилди
06 мар 2023 09:55
Янгиликлар
Ж.Корея. Алибоев янги жамоасида дебют қилди
К-Лига 1 иккинчи турида “Канвон” уйда “Ульсан Хёндэ”ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона гол Ум Вон Сан 50-дақиқада урди. Мезбонлар сафида эса Икромжон Алибоев расмий дебютини ўтказди. 29 ёшли ўзбекистонлик 64-дақиқада Гуг Ён Хан ўрнига захирадан майдонга тушди.
Алибоевнинг жамоаси дастлабки турда ҳам мағлуб бўлганди ва ҳозирда турнир жадвалида аутсайдер бўлиб турибди. “Канвон” кейинги учрашувини (11 март) ҳам ўз майдонида ўтказади ва уларга “Тэгу” рақиблик қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар