UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:04Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0. Матнли трансляция  26 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  9 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  13 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин Янгиликлар

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган йил кузда "Ростов"дан "Женоа"га ўтганди.

Шомуродов тарбияланган "Машъал" клуби ушбу трансфер суммасидан маълум миқдорда пул олиши лозим. Бу ФИФА томонидан белгилаб қўйилган. Хўш, ушбу сумма Муборак клуби ҳисоб-рақамига тушдими? "Тезкор студия" кўрсатувида шу савол билан "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга мурожаат қилинди:

"Бу бўйича "Ростов"га ҳам, "Женоа"га ҳам 5-6 марта мурожаат қилдик. "Женоа" сўраган ҳужжатланинг барчасини тақдим қилдик. Тўлов бўлиши керак эди, аммо ҳозиргача тўлов бўлгани йўқ. "Ростов"га алоқага чиқдик, Россия клубининг айтишича Шомуродовнинг трансфер суммасидан ҳали бир тийин ҳам ўтказилмаган экан.

"Ростов" бу борада ФИФАга мурожаат қилган. Негадир "Женоа" бунга совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда десак бўлади. Биз ҳам ФИФАга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз", - деди Илҳом Қурбонов "Тезкор студия" кўрсатувида.


Маълумот учун, ушбу клуб тарбияланувчиларидан яна бири Шаҳзод Убайдуллаев яқинда "Металлург"дан Беларуснинг "Шахтёр" клубига трансфер қилинди. Муборак клуби бу трансфердан ҳам маълум суммага эга бўлиши керак.





Реклама





Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика