UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  1 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  1 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7

ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Қатар ўйнамайди. Нега бундай бўлди? Янгиликлар

ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Қатар ўйнамайди. Нега бундай бўлди?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Қатар мамлакатида жаҳон чемпионати бошланади.

ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимидан сўнг дарҳол ФИФА тақвимни эълон қилди: турнир 21 ноябрь куни Нидерландия ва Сенегал ўртасидаги ўйин билан Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Дастлаб ФИФА мезбон жамоа, яъни Қатар ва қуръа бўйича рақиб бўлган Эквадор анъанага кўра очилиш ўйинида майдонга тушишини билдиришган эди. Охир-оқибат уларнинг ўйини 21:00 га кўчирилди.

Нега бундай бўлди?


ФИФА томошабинга мослашиш асосида тақвим тузади: Қатар кичик мамлакат (аҳолиси 2,8 миллион киши) ва кўплаб мухлисларни қабул қила олмаслиги сабабли, жаҳон чемпионатининг асосий аудиторияси турнирни телевидение ва стриминг хизматлари орқали кузатиб боради. Ташкилотчилар ҳар бир томошабиннинг вақт минтақасини ҳисобга олиши керак.

Агар Европада бу жараён жуда оддий бўлса, Жанубий Америка жамоаларининг тақвими билан боғлиқ вазият анча мураккаб. Қатарнинг очилиш ўйини айнан Эквадор туфайли қолдирилди: агар улар Қатар вақти билан тушдан кейин ўйнаганида, Эквадорда эрталабги 5 га тўғри келарди. ФИФА қитъанинг аҳоли сони бўйича олтинчи ўринда турадиган мамлакатини (20 миллион киши) ўйиндан ёки ширин уйқусидан маҳрум қилишни истамади.

Америка билан ҳам шундай ҳодиса содир бўлди, уларнинг ўйини Қатардан сўнг 00:00 да старт олади.

Бу воқеа илгари содир бўлганми?

2002 йил Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига қадар турнир амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин билан бошланган, бироқ чемпионга кейинги жаҳон чемпионатига автоматик йўлланма берилмагани сабабли, бу анъана тўхтатилган эди.

Ўшандан бери мезбонлар доимий равишда дастлабки баҳсда майдонга тушишарди. Энди бу анъана ҳам бузилди. 

Очилиш ўйини ҳақида нима дейиш мумкин?

Ҳозирча маълум эмас. Қатар ўйинини қолдириш қароридан кейин ФИФА бу мавзуни кўтармади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика