UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  0 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  0 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  8 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

ЖЧ-2018 юлдузлари учун махсус хоналар Янгиликлар

ЖЧ-2018 юлдузлари учун махсус хоналар

Теглар :  ЖЧ-2018
Бугун яқинда старт оладиган Жаҳон Чемпионати-2018 пайти топ-футболчилар яшаши учун махсус хоналар ҳақида сўз юритамиз.

Ана-мана дегунча мундиалга ҳам уч ой вақт қолибди. Агар аллақачон чипта сотиб олган бўлсангиз, энди қаерда тунаб қолишингизни аниқлаб олишингиз керак. Бу асло қийин эмас. Сизга бу борада Роналду, Неймар, Салах ва жаҳон футболининг бошқа суперюлдузлари ёрдам беришга шай турибди.

Хўш, тайёрмисиз? Ундай бўлса рўйхатимизни Миши Батшуайи орзусидаги ётоқҳона билан бошлаймиз. 

Миши мультқаҳрамон Спанчбобнинг ашаддий мухлиси. “Боруссия” ўйинчиси шундай дейди: “Бу мультфильмни жуда ҳам яхши кўраман. Агар ухлай олмасам, мультфильм кўришни ўзимга одат қилганман!”

Сочи шаҳрида Пепе учун махсус ошхона. Ажойиб гул, ўзгача идишлар жам бўлган ғиштли ноёб хона тажрибали ва оиласига ғамхўрлик қилишни севадиган йигитга албатта ёқади.

Кўплаб кроссовка, баскетбол жерсилари ва бошқа модага оид нарсаларни коллекция қилишни ёқтирадиган Антуан Гризманн учун махсус хона.

Модага жуда қаттиқ эътибор берадиган яна бир франциялик ўйничи Поль Погба. Бу барбершоп-хонада у энди ҳар учрашувда турлича соч турмаги қилиш имкониятига эга бўлади.

Килиан Мбаппе — Франциянинг энг ёш ўйинчиси. Табиийки, бу ёшдаги ҳар қандай йигитнинг хонасида албатта кумирининг суръати бўлиши керак.

Криштиану эса ёзда бекорчиликка вақти бўлмайди ва келажаги борасида баъзи нарсалар: азалий рақиби Мессини яна нималарда ортда қолдириш, “Реал”дан кетиш пайти келдими, агар ҳа бўлса, қаерга кетиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб олиши зарур. "Олтин тўп"ли тилла йигит учун — тилла хона.

Неймар учун хона танлаш бироз қийин бўлди. Кремль банд, Саранск бразилиялик учун бироз қимматлик қилади. Энг яхшиси ўзи билан керакли жиҳозларни олиб ижарага хона олиш...

Биз ПСЖ раҳбарларининг хатосини такрорламаймиз ва Неймар ҳамда Каванини бошқа-бошқа хоналарга жойлаштирамиз. Бонус сифатида уругвайлик матадорга ажойиб гилам тўшалган хонани совға қиламиз. Бу гилам билан Кавани истаганича пенальти тепиши мумкин.


Муҳаммад Салаҳ учун Санк-Петербургдаги Миср уйида махсус хона бор.  Крестовский ярим оролигача ярим соатлик йўл. Бу жуда қулай бўлиб, АПЛ суперюлдузи ўйинларга пухта тайёрланишига замин яратади.

Дэниел Старридж ва Венсан Компанини ҳам унутганимиз йўқ, албатта. Улар учун аталган хона махсус декорациялар билан безатилган.

Гап-сўзларга қараганда, Жозе Моуриньо мундиаль пайти Россия телеканалларидан бирида мутахассис бўлиши кутилмоқда. Португалиялик турнирнинг ҳамма ўйинида қатнашмайди. Назаримизда, бу ҳам бир томондан яхши. Шунинг учун, МЮ бош мураббийи яшаши учун махсус “хона”миз унга ёқади деб умид қиламиз.

Бу каталонияликлар байроғи рангига ўхшаш ҳаммом Жерар Пике учун. Умид қиламиз, бу хона унга ёқади.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика