UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  2 21:52Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрига қачон қайтиши маълум бўлди  0 21:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон - Туркманистон 3:1  6 21:25ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи: Ўзбекистон қийинчиликсиз Туркманистонни мағлуб этди  202 21:05Италия терма жамоаси Евро-2024 учун якуний қайдномасини эълон қилди  2 20:48"Олтин тўп"ни топшириш санаси маълум бўлди  2 20:31АПЛда ВАР қолади. Буни ёқлаб 20 та клубдан 19 таси овоз берди  1 19:57"Барселона" Луис Диасга кўз тикди  0 19:34"Селтик" "Ливерпуль" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 19:08ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Гонконг майдонида ғалаба қозонди, Меҳди Таремидан хет-трик!  6 18:39"Челси" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  1 18:14Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионига етиб келди. Кайфият аъло!  6 17:38Туркманистонга қарши ўйинни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради  6 17:17Германия терма жамоаси хавбеки Евро-2024да ўйнамайди  0 16:41Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари  0

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика