UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  3 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида

Бугун характер кўрсатдик. Навоийдан келган мухлисларга, жамоамизнинг барча ходимларига, раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб келишди. Биз Суперлигада қолдик, бундан хурсандман.

- Ўтган йили чемпионлик сари интилган "Қизилқум" бу йил чемпионатда қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчидан, у пайтда таркиб бошқа эди. Тажрибалироқ, юқори савияли футболчилар йиғилганди. Ҳозир эса жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Бу ўтмишда қолди деб ўйлайман. Муҳими, биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман.

- Жамоанинг Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоевдан иборат ҳужум триоси Суперлиганинг энг яхшилари қаторида эътироф этилади. Улар қоладими? Маълумотларга кўра, Кенжабоев жамоадан кетаётган экан...

- Ҳа, маълумотлар чиқди. Ислом Кенжабоев "Локомотив" билан шартнома тузган. Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Кўпчилик билан битим муддати тугамоқда. Навоийга қайтиб, уёғини кўрамиз. Жамоамиз ўзагини 60 фоизга сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика