Жамшид Саидов: "Иккинчи даврада лигада қолиш учун жиддий курашамиз"
24 июн 2023 22:28
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Иккинчи даврада лигада қолиш учун жиддий курашамиз"
Coca Cola Суперлигасининг 13-тури доирасида "Турон"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Илк навбатда йигитларимга раҳмат айтаман. Улар ўзларидаги хоҳиш, иштиёқни намоён қила олишди. Ҳа, бир қанча вазиятларимиз бўлди, бироқ ундан фойдалана олмадик. Бироқ жамоа ўйин олдин берилган кўрсатмаларга мос ҳаракат қилишди ва берилган вазифаларни бажаришди.
- Жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз. "Қизилқум" таркибида иккинчи даврада қандай ўзгаришлар амалга оширасиз?
- Келганимга эндигина 2 кун бўлди. Албатта, ёзги трансферлар ойнаси вақтида селекция ишларини олиб борамиз. Ўзгаришлар бўлади. Иккинчи даврада лигада қолиш учун жиддий кураш олиб борамиз. Олдимизга жуда жиддий вазифалар қўйилган ва биз буни бажариш учун максимал равишда ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар