UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  1 15:31"Сассуоло" — "Кальяри" 0:0 (Матнли трансляция)  3 15:23"Спартак" — "Рубин". Раҳмоналиев асосий таркибда, Ашурматов эса...  0 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  2 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   9 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  36 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамшид Саидов: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кетма-кет иккинчи ўйин иккинчи таймда яхши ҳаракат қила олмаяпмиз, аммо шунга қарамай 3 очко учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман" Мухлислик учун келган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамиз мақсади: ўтган мавсумдан яхшироқ натижа қайд этиш.

- Жамоа нега иккинчи бўлимда ўйинни сусайтириб юборяпти?

- Менимча психология. Муваффақиятли биринчи бўлимдан сўнг йигитлар ғалабага эрта ишониб қўйишмоқда. Ҳеч қандай жисмоний муаммолар йўқ. Дастлабки турлар ўтиб олгандан сўнг ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади деб ўйлайман.

- "Қизилқум" март ойида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди. Нимага қодирлигимизни кўрсатишга уринамиз. Албатта ижобий натижани режа қилганмиз.

- Жамоага грузиялик ҳужумчи (Элгужа Лобжанидзе) таклиф қилинган эди. Унинг жароҳати борми, бўлса қачон қайтади?

- Ҳа, унда шикастланиш бор. Улар таркибимизда, шартнома имзолаганмиз. У сафга қайтиши билан ҳужумчи хизматидан фойдаланамиз.

- Роберт Озолс Латвия терма жамоасидан чақирув олган. Кейинги турларда бошқа дарвозабон хизматидан фойдаланасизми?

- У ортга қандай ҳолатда қайтишига қараймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 мар 22:54:05
HAVASKOR JURNALIST
Ikkinchi davrada ishqilib o'yinni tashlab yubormanglar. Ps: Qizilqum muxlisi emasman!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика