UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  0 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  3 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  2 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  5 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  12 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   3 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  1 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Жаҳон чемпионатидаги иштирок, Франция билан ўйин ва бошқа жараёнлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев Англия билан ўйинда майдондан четлатилгани учун сўнгги учрашувни трибунада кузатишга мажбур бўлди. Мураббий мазкур вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. 

"Жаҳоннинг кучли 8 терма жамоаси қаторидан жой олганимиз умумий маънода яхши, лекин бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Буни барча мураббийлар ҳис қилиб турди. Бу кейинги мусобақаларимиз учун яхшигина пойдевор вазифасини ўтаб беради. 

Жаҳон чемпионатигача катта йўлни босиб ўтдик. ЎФА барча шароитларни яратиб берди. Мали билан ўйиндан сўнг йигитлар билан руҳан иш олиб бордик. Гаплашиб олдик. Канада билан ўйин бурилиш нуқтаси бўла олди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. 

Франция билан ўйинни майдон ташқарисидан кузатишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Жуда қийин. Жамоангиз энг муҳим паллада-ю, сиз мухлислар қаторидасиз. Ҳиссиётларга берилиб кетиб хато қилдим. Ҳиссиётларни бошқара олмаслик шундай жойда панд беришини кўрдик.

Ўйлайманки, йигитлар Жаҳон чемпионатидаги натижа билан тўхтаб қолишмайди ва олдинга интилишда давом этишади. Шогирдларим турнирни бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди. Бу ҳали бошланиши", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика