

"La Stampa" маълумотига кўра, инглиз клуби шартнома бўйича посбон билан келишиб олди. Унга кўра, Жижи "Сити"да йилига тоза 12 миллион евро маош олади. Бонуслар билан бу сумма ошиши ҳам мумкин.
Доннарумма "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола билан кўп суҳбатлар олиб борган.
ПСЖ посбон учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Шаҳарликлар" эса бу суммани 35 миллион еврогача туширмоқчи.



